Жамият
1 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор Элчиси Олган Бекар билан учрашди. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Олган Бекар Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзбек-турк муносабатлари жадал ривожланаётганини, бу икки давлат раҳбарлари асос солган стратегик ҳамкорлик маҳсули эканлигини таъкидлаган.
Шунингдек, март ойининг охирида бўлиб ўтадиган II стратегик ҳамкорлик бўйича саммит доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилаётганини маълум қилган.
Томонлар турк мактабини кенгайтириш учун ер майдонини ажратиш ва Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини Тошкент кўчаларидан бирига беришни ҳамда Тошкентда қурилиш билан шуғулланаётган турк компаниялари масалаларини ҳам муҳокама қилган.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу масалаларнинг ечимида имкон қадар кўмак беришга тайёрлигини билдирган. Олган Бекар ҳам, ўз навбатида, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш учун бор имкониятларни ишга солишга ваъда берган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ