Фарғона вилоятида аёл-қизларга эҳтиром кўрсатилди

Сақлаш
14:13 / 07.03.2022 842 0

“Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича Фарғона вилоятининг ҳудудларида кенг кўламли тарғибот байрам тадбирлари  бўлиб ўтмоқда. 

 

Ҳафталик жараёнида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Фарғона вилояти бўлими раҳбари Хурсаной Исламова ва  ҳамкор ташкилотлар билан вилоят ҳудудларида яшовчи ёши улуғ онахонлар ҳолидан хабар олиниб,  байрам совғалари топширилди.

 

 

 

Шунингдек, “Файз” тантаналар мажмуасида “Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Тантанада мунис онахонлар, хотин-қизлар, турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб келаётган аёллар, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар. Эстрада хонандалари томонидан янграган куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Вилоят ҳокимлиги томонидан  қимматбаҳо эсдалик совғалари тарқатилди.

 

Жойларда байрам тадбирлари давом этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//