Илм-фан
Айни пайтда Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Асосий мавзу – ОТМлар талабалари ишлаб, даромад топишлари учун қўшимча имкониятлар яратиш.
Йиғилишда ректорлар ОТМларнинг йўналишига қараб, аҳоли ва тадбиркорларга пуллик хизматлар кўрсатиб, 5 минг нафар талабага қўшимча даромад олиш имкониятини яратиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Жумладан, ОТМларда:
- қишлоқ хўжалиги ва ветеринария йўналишида иссиқхона, боғдорчилик, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, ҳайвонларни эмлаш;
- хорижий тиллар йўналишида – тил ўргатиш, туризм, таржимонлик;
- иқтисодий йўналишда – бухгалтерия, бизнес режалар ишлаб чиқиш, суғурта хизматлари;
- қурилиш ва архитектурада – лойиҳа тайёрлаш, дизайнерлик каби пуллик хизматларини йўлга қўйса бўлади.
Ҳар бир олийгоҳ ректорига Олий таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Бандлик марказларини ташкил этиш топширилди.
Ҳар бир ОТМда бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиб, камида 10 тадан пуллик курслар, маиший ва бошқа хизматларни ташкил этиш вазифаси қўйилди.
Бу орқали 5 минг нафар талаба даромад келтирадиган иш билан банд бўлади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жаҳон
Маданият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ