Жамият
4 март ҳолатига кўра, Украинадан умумий ҳисобда 11 та авиарейс билан 2 579 нафар ватандошимиз қайтарилди. Шунингдек, бугун яна Катовице аэропортидан учта қўшимча парвоз кутилмоқда. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, айни вақтда Польша ҳудудида 1 480 дан ортиқ фуқаромиз бор. Улардан 700 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 780 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон ўз фуқароларини жанговар ҳаракатлар зонасидан олиб чиқиш бўйича тезкор ишларни йўлга қўйган саноқли давлатлар сафига кирди. Барча қайтариш рейслари бепул амалга оширилмоқда.
Польшадаги Ўзбекистон элчихонасининг маълумотларига кўра, Катовице аэропорти бугунги кунда одамлар билан тўлган. Дипломатларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон фуқаролари шароитлар яратилган, шу жумладан улар иссиқ овқат билан таъминланган. Шаҳар маъмурияти томонидан аэропорт биносига кириш ва йўловчиларни рўйхатга олиш учун соддалаштирилган тизим ишга туширилган. Жамоат тартиби полиция ва маҳаллий кўнгиллилар томонидан назорат қилинмоқда. Болали аёллар ва кексалар учун махсус коридор ташкил этилган. Барча фуқароларга олдиндан тайёрланган рўйхатлар асосида хизмат кўрсатилмоқда.
Вазирлик юртдошларимиздан хотиржамликни сақлаши, ваҳимага берилмасликлари, провокациялар ва зиддиятли вазиятларга учмасликларини сўраган. “Ишонтириб айтамизки, барча фуқаролар мамлакатимизга қайтарилади”, дейилади хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ