Маданият
Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги «Бунёдкор» маҳалласида давлат арбоби ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ёдгорлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ шаҳар марказида ўрнатилди. Унинг баландлиги 4,3 метр бўлиб, унга туташ ҳудудда Энергетиклар музейи, Ватанпарвар майдони, Ёшлар хиёбони жойлашган. Бу ерда, шунингдек, иккита ихчам кутубхона ҳам қуриб битказилган. Кутубхоналарда мингдан зиёд китоблар жамланмаси мавжуд.
Ёдгорликнинг икки ён томонида 3×2 метр ўлчамдаги иккита монитор ўрнатилган. Уларда Навоий ҳаёти ва ижодига оид тарихий маълумотлар, видеофильмлар намойиш қилиб борилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56751
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ