ХТВ янги танлов эълон қилди. 1-ўринда 500 млн берилади

Сақлаш
20:28 / 04.03.2022 1458 1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловига старт берилди. Бу ҳақида Халқ таълим вазирлиги маълум қилди.

 

Халқ таълими вазирлиги ва Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан танловнинг туман босқичи жорий йилнинг 4 март куни бошланиб, унда 40 325 минг ўқувчи иштирок этди.

 

Мазкур танловнинг туман (шаҳар) босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 100 миллион сўм, 2-ўрин учун – 75 миллион сўм, 3-ўрин учун – 50 миллион сўм миқдорида;

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (вилоят) босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 250 миллион сўм, 2-ўрин учун – 200 миллион сўм, 3-ўрин учун – 150 миллион сўм миқдорида;

 

республика босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 500 миллион сўм, 2-ўрин учун – 400 миллион сўм, 3-ўрин ўрин учун – 300 миллион сўм миқдорида мукофотланади.

1 Изоҳ

Rohatoy

12:01 / 01.01.1970

Menimcha har til alohida bólgani yaxshi edi. Bundan tashqari ixtisoslashgan maktablar ni viloyat bóyicha yiģib òtkazish kerak deb òylayman. IXTISOSLASHGAN maktablar albatta yuqori órin oladi oddiy maktabdan.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//