Эртага Ўзбекистонда ёмғир ёғадими?

Сақлаш
20:17 / 04.03.2022 1334 0

Республика Гидрометеорология маркази 5 март, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15 даража илиқ, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши ва чанг-тўзонлар кўтарилиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамолнинг кучайиши 25-30 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши ва чанг-тўзонлар кўтарилиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамолнинг кучайиши 25-30 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучайиши ва чанг-тўзонлар кўтарилиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамолнинг кучайиши 25-30 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзонлар кўтарилиши мумкин, Қашқадарё вилоятида шамолнинг кучайиши 25-30 метр/секундгача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди, чанг тўзонлар кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//