Сиёсат
Шавкат Мирзиёевнинг 3 март куни Покистон пойтахти Исломободга ташрифи чоғидаги музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Имрон Хон Ўзбекистон билан Покистон ўртасида стратегик шерикликнинг келгуси қадамлари тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолаган. Шунингдек, ҳукуматлар ва идоралар ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида, атроф-муҳитни асраш, зиёрат туризми, темир йўл соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида келишувлар, Сурхондарё вилояти билан Хайбер-Пахтунхва провинцияси, Тошкент шаҳри билан Исломобод шаҳри ўртасида шартномалар каби 10 га яқин ҳужжат имзоланган.
Бундан ташқари, ташриф арафасида ўтган бизнес форумда 800 миллион долларлик қўшма савдо ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56751
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ