Энди Японияга махсус мақомда борган ишчи 5 йилдан сўнг оиласини олиб кетиши мумкин

Сақлаш
23:48 / 03.03.2022 887 0

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Япония давлатида ишлашга боришда махсус малакали ишчи резидентлик мақомини олиш учун махсус тестдан ўтишлари лозим  бўлади. Бу ҳақида Бандик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Япон тили ва махсус малака тест маркази раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
 

 

Қайд этилишича, юборилаётган мутахассислар япон тилини билиш даражаси бўйича имтиҳон синовларидан ва эгаллаган мутахассисликлари бўйича амалиёт имтиҳонидан ўтиб, 5 йилдан 10 йилгача бўлган муддатда келишув асосида ўзлари танлаган корхонада фаолият олиб боришлари мумкин.

 

Махсус малакали ишчи резидентлик мақомини олиш учун фуқаролар аввало япон тили ва ўзлари танлаган касбларидан махсус тестдан ўтишлари керак бўлади. Мазкур тестлар илк бор жорий йилнинг 9-19 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Шунингдек, мазкур тестлар йилда 6 марта мунтазам равишда амалга оширилади.

 

Ушбу махсус малака тестларига тайёрланиш учун Республиканинг барча «Ишга марҳамат» мономарказларидаги «Япон тили ва касбий малака тестга тайёрлов марказлари»да япониялик мутахассислар ёрдамида 4 ойлик ўқишлар ташкил этилган. Мазкур марказларда таълим олиш учун фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг «labormigration» дастуридан рўйхатдан ўтиши ва шундан кейин вазирликнинг ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиб, «Япон тили ва касбий малакага ўқиш учун» йўлланмани Япон тили ва касбий малака маркази ходимларига тақдим этиши керак.

 

Таъкидланишича, махсус малакали ишчи резиденти сифатида Японияда ишлайдиган чет эллик ишчиларга қатор имкониятлар берилади:

Тестдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг тест харажатлари қайтарилади;

 

 Иш берувчи билан шартнома қилинган тақдирда йўлкира харажатлари иш берувчи томонидан қоплаб берилиши мумкин;

 

Японияда меҳнат фаолияти давомида ойлик маошлари япон фуқароларига белгиланган ставка асосида белгиланади;

 

 Тиббий ва ижтимоий суғурта, нафақа билан таъминланади;

 

 ММС сертификати 5 йилдан 10 йилгача Японияда ишлаш имкониятига эга бўлади;

 

 Иш алмаштириш имконияти;

 

 5 йилдан сўнг оилани олиб кетиш учун имконият берилади;

 

 Меҳнат мигрантларининг фарзандлари япон мактабларида бепул ўқиш имкониятига эгадир;

 

 Ўзбекистонга қайтиб келган фуқаролар Япония тажрибаси асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун вазирликнинг реинтеграция дастуридан фойдаланишлари ва ўз бизнесларини очишда кўмак олишлари мумкин;

 

 Меҳнат мигрантлари мамлакатларига қайтиш олдидан ойлик ҳисобидан ечиб олинган нафақа суммасини қайтариш имконига эгадир;

 

Японияда махсус малакали ишчининг энг кам ойлик маоши 1800-2000$ни ташкил этади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//