Сиёсат
Бугун Конгресс-холлда «БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусида нуфузли халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Анжуманда Хавфсизлик Кенгаши котиби В.Маҳмудов Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг тадбир иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирган. Мурожаатда қуйидаги таклифлар илгари сурилган:
Марказий Осиёда кибертерроризм бўйича ягона электрон тармоқ яратиш;
БМТнинг терроризмга қарши кураш бошқармаси шафелигида Минтақавий экспертлар кенгашини тузиш;
Ёшларни радикал мафкурага қарши курашиш жараёнига жалб этиш мақсадида 2023 йилда Самарқандда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг доимий Ёшлар Кенгашини чақириш.
Ушбу халқаро анжуман давомида Тошкент декларацияси ва ҚҲРнинг янги таҳрири қабул қилинди.
Тошкент декларацияси ва Қўшма ҳаракатлар режаси қоидалари илгари қабул қилинган ҳужжатлар — Терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги Ашхобод декларацияси (2011, 2017 йиллар), Терроризмга етакловчи зўравон экстремизм ва радикаллашувга қарши курашишда ёшларнинг ролини ошириш тўғрисидаги Самарқанд декларацияси (2018 йил), «Терроризмга, уни молиялаштириш манбалари, жумладан гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик» мавзусидаги олий даражали халқаро конференция якунлари бўйича Душанбе декларацияси (2019 йил)нинг изчил ва мантиқий давоми ҳисобланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ