Польша орқали эвакуация қилинаётган ўзбекистонликлар 15 мартгачa мамлакатни тарк этиши керак – ТИВ расмий вакили

Сақлаш
19:53 / 03.03.2022 781 0

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов Украинадаги вазият юзасидан оммавий ахборот воситалари томонидан йўлланган саволларга жавоблар қайтарди.

 

Хусусан, у Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари фуқаролари ҳам Украинадан эвакуация қилишда Ўзбекистондан ёрдам сўраб мурожаат қилдими, деган саволга тўхталиб ўтган.

 

«Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон фуқароларидан Лвовдаги мувофиқлаштириш марказимизга мурожаатлар бўлиб турибди. Имкон даражасида уларни чегарагача етказишда ёрдам берилмоқда», дейди у.

 

Шунингдек, Кабулжанов Польша ҳудудида эвакуация қилинишини кутаётган Ўзбекистон фуқаролари 15 кун ичида ушбу мамлакатни тарк этишлари зарурлигини эслатиб ўтган.

 

«Польшадан аҳолини эвакуация қилиш бўйича махсус комиссия бошиданоқ эвакуация учун муҳлатни 2022 йилнинг 15 мартигача белгилаган. Кейин эса чет эл фуқаролари учун визасиз тартиб тугайди ва жарималар қўлланиши бошланади», дейди ТИВ расмий вакили.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//