Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат етакчи корхоналарининг, энг аввало, савдо, энергетика, машинасозлик, кимё, қурилиш, тармоқлари, транспорт ва логистика соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу муносабат билан олий даражадаги келишувларга мувофиқ қўшма иқтисодий лойиҳалар ва маданий-гуманитар дастурларни илгари суриш борасида ҳукуматлар даражасида мунтазам ва самарали мулоқотлар олиб борилаётгани ижобий баҳоланди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари халқаро кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Телефон орқали мулоқот ҳар доимгидек дўстона ва ишонч руҳида ўтди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56751
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ