“UzAuto Motors” янгиланган Chevrolet Traverse ва Tahoe моделларини сотувга чиқарди (фото)

Сақлаш
17:53 / 03.03.2022 984 0

“UzAuto Motors” янгиланган Chevrolet Traverse ва Tahoe моделларига сотув бошланганини эълон қилди. Янгиланган Премиум автомобиллар ёқимли саёҳатлар учун қулай ва энг илғор хавфсизлик хусусиятларига эга бўлганлиги билан олдингиларидан фарқ қилади.

 

 

Таъкидланишича, Chevrolet Tahoe 2022нинг узунлиги беш метрдан ошиқ ва ёнилғи сарфини камайтириш учун замонавий 5,3 литрли двигатель ҳамда 10 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Chevrolet Tahoe двигатели 343 от кучига эга бўлиб, 512 Нм максимал айланиш моменти- 8 сонияда 100 км/сгача тезланади.

 

 

Chevrolet Tahoe «Magnetic Air Ride Control» пневматик осма тизим билан жиҳозланган. Автомобиль ҳар қандай шароитда қўлланилишидан қатъий назар ҳар қулай ҳаракатланишни таъминлайди. Автоматик круиз-контроль тизими автомобилни ҳаракатланиш қаторида ушлаб туриб, доимий барқарорлигини таъминлайди ҳамда тўсатдан тўсиқ пайдо бўлганда автоматик тарзда тормоз тизимини фаоллаштиради.

 

 

Янги Chevrolet Tahoe 2022 10,2 дюмли сенсорли ахборот-кўнгилочар экранига эга. Шунингдек, унга 9 та калонкадан иборат премиум «Bose» динамиклари уланган. Экранда автомобиль ҳолатини 360 градусда кўриш мумкин.

 

Шунингдек, Chevrolet Traverse 3.6 литрли В6 двигатели 318 от кучига эга бўлиб, 7.6 сонияда 100км/с гача тезланиш билан автомобилни қулай бошқаришни ҳамда ёқилғи тежамкорлигини таъминлаши маълум қилинди.

 

Етти ўриндиқли автомобиль рангли 8 дюмли сенсор экран 10 та калонкадан иборат премиум «Bose» динамикли мультимедиа тизимига эга.

 

 

Қайд этилишича, янгиланган Chevrolet Traverse ва Chevrolet Tahoe 2022 моделлари учун бугундан бошлаб шартнома тузиш мумкин.

 

Машиналарнинг нархлари қуйидагича белгиланган:

Chevrolet Traverse 2022 йил модел:

- Бошланғич комплектация: 408 009 595 сўм.

- Премиер АТ МЙ22 комплектация: 563 130 435 сўм.

 

Chevrolet Tahoe 2022 йил модели:

– Бошланғич комплектация: 519 728 198 сўмдан.

– РСТ АТ МЙ22 комплектация: 823 913 043 сўм.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//