Ўзбекистонда яна чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

Сақлаш
17:39 / 03.03.2022 809 0

Жорий йилнинг 4-6 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

 

4-5 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

 

5-6 мартда республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//