Жамият
Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 50 йиллик юбилейи муносабати билан акция ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Ўзбекнефтгаз» муносабат билдирди.
Қайд этилишича, тарқалаётган сохта лойиҳада саволлар акс этган ҳаволага кириб жавобларни тўлдириш таклиф қилинади. Ва 2 миллион сўм миқдоридаги маблағни ютиб олиш учун манбани 5 нафар дўстга юбориш сўралади.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда турли шахсларнинг сохта аккаунтларидан ушбу акцияда иштирок этиб, даромадга эга бўлгани ва фойдаланувчиларни лойиҳада фаол иштирок этишга ундаган ёзувлари тарқалган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ ушбу акцияни мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
«Ҳурматли интернет фойдаланувчилари «Ўзбекнефтгаз» АЖ номидан фойдаланиб, даромад илинжида юрганларнинг алдовларига учманг. Бундай акцияга «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг мутлақо алоқаси йўқ ва бу ёлғондир», дейилади хабарда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77600
Жамият
56650
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ