Жамият
«Термиз минтақавий темир йўл узели»га Хитойдан замонавий ва юқори қувватга эга бўлган юк ва йўловчи локомотиви келтирилди. Бу ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.
Қайд этилишича, электровозни сотиб олиш Осиё тараққиёт банки иштирокида «Локомотивларни сотиб олиш йўли билан локомотивлар паркини янгилаш» лойиҳаси доирасида амалга оширилган. Янги келтирилган электровоз юқори қувватга эга 2 секциядан иборат 8 ўқли йўловчи ва юк электровози ҳисобланади. Унинг қуввати 9600 кВтни ташкил этади. Шу туфайли локомотив барча об-ҳаво шароитларида оғир юклар билан ортиқча қийинчиликларсиз ҳаракатлана олади. Техник тавсифига кўра, мазкур турдаги локомотив тезликни соатига 120 километргача ошириши мумкин. Ҳар бир локомотивнинг ишлаш муддати — 40 йил.
Электровоз Тошиба компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ТCМS замонавий назорат-диагностика тизими билан жиҳозланган. Ушбу тизим электровозни ортиқча юкланишлардан, носозликлардан ҳимоя қилади ва машинистга ўз вақтида хабар беради. Яъни электровознинг электрон ускуналарининг ҳолати, юқори ва паст кучланишли электр жиҳозларининг ҳолати, тормоз, хавфсизлик, радиоалоқа ва бошқа тизимларнинг созлиги бўйича монитор орқали кўрсатиб туради. Сафар давомида ускуналарда муаммо аниқланса, ушбу хабар ички компьютер мониторига чиқарилади. Шунингдек, уни бартараф этиш чоралари ҳақида маълумот ҳам берилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ