Сиёсат
Сўнгги пайтларда айрим ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳарбийларининг хорижий давлатлар армиясига жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ушбу хабарларга нисбатан расмий баёнот берди.
Баёнотда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 125-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.
Мудофаа доктринасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги сиёсати бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, эҳтимол тутилган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига асосланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёлланиш бўйича жиноий жавобгарлик (154-1) моддаси мавжуд.
«Юқорида айтилганларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси, шу жумладан Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари, мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди. Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматчиларни ёллаш бошлангани ҳақидаги тарқалган ёлғон маълумотларнинг ҳақиқий асоси йўқ», дейилади расмий баёнотда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77694
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ