Маданият
Кеча, 1 март куни Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов таваллудининг 93 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси, ижодкорлар, олимнинг оила аъзолари, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчию талабалари иштирокида Адиблар хиёбонида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Йиғилганлар дастлаб Озод Шарафиддинов ҳайкали пойига гул қўйди. Ҳайкалтарош Баҳром Норбоев томонидан ишланган ёдгорлик қошида сўзга чиққанлар олимнинг фазилатлари, ўзбек адабиётшунослигида тутган ўрни, асарларини қайта чоп этиш ва келгуси авлодларга етказиш ҳақида гапирди.
– “Тошкент оқшоми” газетасида ишлаган кезларим “Замондошимиз” деган рукнда Озод домла билан суҳбат қилиб, биринчи саҳифадан берганмиз, – дейди Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид. – Фотосуратчимиз ўшанда жуда кўп кадрлар олган, ҳозир ўша суратлар энг қадрли, тарихий суратлар бўлиб турибди. Китобларни устоздай яхши кўрадиган бошқа бундай одамни кўрмаганман. 2000 йиллар устозлар кетма-кет оламдан ўтгандан кейин Озод домланинг кетиши билан адабиёт одамдан ўтгандай туюлган, назаримда.
Бугунги кунда Адиблар хиёбонидаги адабиётшунос ҳайкали Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига бириктирилган бўлиб, айни пайтда олий ўқув юртида Озод Шарафиддинов номидаги степендия ташкил этилди. “Публицистика” ва “Таҳрир фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш” каби фанларни ўқитишда устознинг ижоди асос қилиб олинган. Спорт журналистикаси талабалари ўртасида “Озод Шарафиддинов – уста шахматчи” мусобақасини ўтказиш анъанага айланди. Озод Шарафиддинов музейи ташкил этилди. Адабиётшуноснинг ижодий фаолияти бўйича илмий ишлар, илмий лойиҳалар ва танловлар ўтказилмоқда. Олим ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ