Шавкат Мирзиёев сериалларда аёллар образи жуда юзаки, салбий тарзда кўрсатилаётганини танқид қилди

Сақлаш
14:10 / 02.03.2022 836 0

Шавкат Мирзиёев раислигида 1 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида телеканалларда намойиш қилинаётган сериалларда хотин-қизлар образи жуда юзаки, салбий бўёқларда тасвирланаётгани фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани айтилди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар қилди.

 

Қайд этилишича, бундай ҳолатлар дунёқараши ҳали шаклланмаган қизларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мутасаддиларга ибратли хотин-қизлар образлари акс эттирилган юксак бадиий, кино ва саҳна асарлари яратиш чораларини кўриш, бунинг учун ижодкорларга мақсадли грантлар ажратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

 

«Шу ўринда оқила қизларимизга кўнглимдаги бир фикрни айтмоқчиман. Бугун биз очиқ жамиятда яшаяпмиз. Бу имкониятдан тўғри фойдаланиб, илғор ғояларни ўзлаштиришимиз керак. Лекин миллий қиёфамизга путур етказадиган иллатлардан эҳтиёт бўлишимиз, ўзлигимизни йўқотмаслигимиз шарт», дейди давлат раҳбари.

 

Ибо-ҳаё, поклик, сабр, шукроналик, илмга интилиш сингари эзгу қадриятларни тарғиб қиладиган мобил иловалар ва интернет платформаларини яратиш муҳим экани таъкидланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//