«Кундалик» платформасидаги ахлоққа зид реклама олиб ташланди

Сақлаш
23:00 / 01.03.2022 863 0

Ижтимоий тармоқларда Кундалик рақамли таълим платформасида аёллар гигиеник воситасининг рекламаси жойлаштирилгани ҳақида танқидий хабарлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Халқ таълими вазирлиги чора кўриши кераклигини таъкидлаган, аммо вазирлик ҳозирга қадар ҳеч қандай изоҳ бермаган.

 

Аммо мазкур ҳолатни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўрганиб чиқиб, муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек, маънавий зарар етказмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш рекламага доир асосий талаблардан бири ҳисобланади.

 

Шуни инобатга олган ҳолда ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодга реклама таъсирида маънавий зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида агентлик томонидан «Кундалик» МЧЖ вояга етмаган шахсларга мўлжалланмаган маҳсулотларнинг реклама ва маркетингига йўл қўймаслик бўйича сўров хати юборилган.

 

Натижада мазкур реклама «Кундалик» платформасидан олиб ташланишига эришилган.

 

Шунингдек, хабарда Реклама қоидаларига мос бўлмаган рекламаларга дуч келинганда Агентлик томонидан яратилган “bexato_reklama.bot” ботига мурожаат қолдирилиши сўралган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//