Сиёсат
Президент видеоселектор йиғилишида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасининг янги тизимини белгилаб берди.
«Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ҳам аёлларга муносиб шароит яратиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласини энг муҳим йўналишлардан бири сифатида бежизга белгиламадик.
Ушбу муҳим вазифалар ижросини тизимли тарзда ҳар бир маҳалла кесимида амалга оширишни таъминлаш мақсадида бугун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш бўйича Фармонни имзоладим», деди давлат раҳбари.
Қўмита раҳбари лавозимига аёлларнинг муаммолари, дарду-ташвиши билан яқиндан таниш ва уларни ҳал қилиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Бахриддиновна Маҳкамова тайинланди.
Қайд этилишича, янги Қўмита раиси Маҳкамова айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади.
Жойларда қўмитанинг вилоят, туман ва шаҳар раҳбарлари эса ҳоким ўринбосари бўлади.
Янги қўмита Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда «Аёллар дафтари» жамғармасини ўзи бошқаради.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинишини маълум қилди.
«Республикадаги айни пайтдаги 9 минг 309 та маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосарлари лавозимлари ҳам қўмита тизимига ўтказилади ва ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади.
Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари қандай конкурс билан танланган бўлса, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳам шундай очиқ конкурс асосида, тажрибали, обрў-эътиборли, тадбиркор аёллар орасидан лавозимига қўйилади.
Яъни, маҳаллада энди яхлит тизим ташкил этилади.
Бундан буён:
- ҳоким ёрдамчиси камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратишга;
- ёшлар етакчиси ёшлар сиёсати ва ёшлар балансига;
- хотин-қизлар бўйича масъул эса, аёллар масаласи ва уларнинг дарду-ташвиши ишлашга жавоб беради.
Ушбу 3 та йўналиш бўйича, уларнинг аниқ молиявий маблағлари бўлади», деди Президент.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
2 Изоҳлар
Nozima Ortiqova
12:01 / 01.01.1970
Juddayam yahshi ģoya. Ayollar dardu tashvishini kim bilandir dardlashishi kerak ularni tushunadigan tòģri tavsiya beradigan hamda ruhan raģbatlantiradigan hodim bòlishi zarur.
Iroda Qurbonova
12:01 / 01.01.1970
Juda ham yaxshi bo'lardi.Men ham shunday sohada o'z faoliyatimni davom ettirishni xoxlardim