Энди нуронийлар учун ҳам вазирлик бор

Сақлаш
22:34 / 01.03.2022 903 0

Президент ўтказилаётган йиғилишда маҳалла тизимидаги янгиланишлар ҳақида маълум қилди.

 

Хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Унга раҳбарлик қилиш Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергеновга юклатилди.

 

“Фарзандларимиз тарбиясида нуронийларимизнинг билимлари ва ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланишимиз зарур. Шу боис, “Нуроний” жамғармаси раҳбари Содиқжон Турдиев вазирнинг биринчи ўринбосари бўлади”, деди Президент.

 

Шунингдек, энди маҳалла тизимида ҳам мутлақо янги тизим яратилади. Жойларда бу вазифа бевосита ҳокимларнинг зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқартирилади.

 

Маҳалла раиси ўз ҳудудида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва маҳаллада ўзаро ҳамжиҳатликда ишлашни таъминлайди.

 

Президент Халқ қабулхоналарининг вазифалари ҳам энди шаҳар ва тумандан маҳаллага тушиши ва маҳаллабай фуқароларни қабул қилиб, уларнинг масалалари ечимига ёрдам бериши ҳам таъкидлаб ўтилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//