Жамият
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди. Хабарда қайд этилишича, вазирлик номидан сохта саҳифа ишга туширилган.
Ушбу саҳифа вазирликнинг расмий веб-сайти билан бир хил дизайнда тайёрланган ва унинг асосий фонида вакцина олганларга 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилиши айтилган. Бунинг учун шахсий маълумотларни киритиш сўралган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу саҳифа ҳеч қандай расмий асосга эга эмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, вазирлик аҳолидан бу каби фейк хабарларга ишонмасликни, вакцинация жараёнлари билан боғлиқ энг тўғри маълумотларни расмий ssv.uz сайти ҳамда телеграмдаги https://t.me/ssvuz, https://t.me/ssvmatbuotkotibi саҳифалари орқали олишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77320
Жамият
56471
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ