Ўзбекистон “кичик жаҳон чемпионати”да умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади

Сақлаш
17:02 / 01.03.2022 1048 0

Болгариянинг София шаҳрида "кичик жаҳон чемпионати" сифатида эътироф этиладиган "Станжа" халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

 

Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида мусобақада иштирок этган чарм қўлқоп усталарини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.  

 

 

Унда Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этган.

 

 

Терма жамоа ҳаммаси бўлиб 6 та олтин, 1 та бронза медалини қўлга киритган:

 Олтин:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов

-57 кг: Абдумалик Халаков

-63,5 кг: Мужибилло Турсунов

-80 кг: Одилжон Аслонов

-92 кг: Мадияр Саидраҳимов

+92 кг: Лазизбек Мулложонов

 

Бронза:

-52 кг: Турсуной Раҳимова

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//