Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган сайтнинг “умри” 7 йилга ҳам бормадими?

Сақлаш
16:58 / 01.03.2022 935 0

2015 йили Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишлаб яратилган веб-сайтнинг тақдимоти бўлиб ўтган эди.

 

Тақдимотда сайтнинг ўзбек, рус, инглиз тилларида яратилгани; 10 бўлим, 20 рукндан иборат бўлиб, мингга яқин маълумот, шоира шеърларининг матнлари, аудио ва видео материаллар, 100 дан ортиқ фотосурат жойлангани айтилган. 

 

Айни пайтда эса zulfiyaxonim.uz сайти ишламаяпти. Интернет тармоғига Зулфияхоним ҳақида қидирув берилганда асосий маълумотлар Хуршид Даврон кутубхонаси, ziyouz.uz, saviya.uz каби нодавлат ресурслардан чиқиб келади. Эътиборли томони, бу сайтлар шахсий бўлиб, муаллифнинг меҳнати маҳсули. Уларга давлат маблағи сарфланмаган.

 

Бироқ давлат бюджети маблағи ҳисобига яратилган, ўзбек шоираси ҳақидаги zulfiyaxonim.uz сайтнинг “умри” 7 йилга ҳам бормадими? Ёки энди бу сайт учун эҳтиёж йўқми? Сайт яратиш учун кетган вақт, меҳнат, маблағ ҳавога учдими? Саволлар жавобсиз.

 

Маълумот учун: глобал ахборот маконида ўзбек тилидаги контент жами маълумотларнинг 0,1 фоиздан ҳам камроғини ташкил этиб, жаҳон миқёсида 51-ўринда туради. Бошқача қилиб айтганда, интернетдаги ҳар мингта мақоланинг биттагинаси ўзбек тилида.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//