Жамият
4 декабрь куни “Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан пойтахт транспорт тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
Қарорга кўра, Тошкентда:
– аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 60 фоизга етказиш; автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км/соатдан 24 км/соатгача ошириш;
– транспорт воситалари учун 150 мингта ўринга эга тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш;
– метрополитен тармоғи узунлигини 103 километрга етказиш режалаштирилган.
Ҳужжатга биноан, пойтахтда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади. Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
– замонавий рақамли ва “яшил” технологияларни қўллаган ҳолда транспорт, йўловчи ва пиёдалар оқимларини узлуксиз мониторинг қилиш асосида йўл ҳаракатини ташкил этиш;
– Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини ишлаб чиқиш; ҳудудлардан кириб келадиган асосий автомобиль йўллари, автобус ва метро бош бекатлари кесишмаларида транспорт воситалари учун кўп қаватли парковкалар барпо этиш;
– ерусти метро линиялари ва йўл ўтказгичлари остида хавфсизлик талабларига мувофиқ тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш.
Қарорда кўзда тутилган чора-тадбирлар жамоат транспорти улушини ошириш, йўлларнинг ўтказувчанлигини яхшилаш ва пойтахт аҳолиси ҳамда меҳмонлари учун ҳаракатланишни янада қулай қилишга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ