Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида транспорт тизимини тубдан янгилашга қаратилган қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра:
– пойтахтда йўл ҳаракатини бошқаришнинг мутлақо янги модели жорий этилади. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилиб, у транспорт, пиёда ва йўловчи оқимларини реал вақтда мониторинг қилиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш ваколатига эга бўлади;
– Интеллектуал транспорт тизими (ИТТ) шакллантирилади. Камералар, сенсорлар, светофорлар, жамоат транспорти ҳаракати, навигация, вазн-ҳажм назорати ва барча хизматлар ягона платформага уланади.
ИТТ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Ситуацион марказига интеграция қилинади. Автотранспорт воситаларининг экологик нормативларга мослиги автоматик баҳоланади ва экологик зонасига мос келмайдиган транспорт воситаларини аниқлаш тизими йўлга қўйилади;
– 2030-йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш улушини 60 фоизга, электробуслар улушини 50 фоизга, автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш, 1 минг километр автомобиль йўлларини таъмирлаш, 16 та тоннел ва йўл ўтказгич, 700 та "ақлли" чорраҳани барпо этиш, метрополитен тармоғининг узунлигини 103 километрга етказиш, 170 километр велосипед ва 200 километр пиёда йўлакларини ташкил этиш мақсадли кўрсаткичлар сифатида белгилаб олинди;
– йўл ва транспорт инфратузилмаси учун махсус жамғарма ташкил этилди. Жарималар, "Хавфсиз шаҳар" тушумлари, реклама тушумлари ва бошқа манбалар жамғармага йўналтирилади. Маблағлар транспорт мастер режаси, ИТТ, муҳандислик ечимлари, инфратузилмавий лойиҳалар, автобус йўлаклари ва светофорларни модернизация қилишга сарфланади;
– йўл-транспорт соҳасидаги бир қатор ваколатлар 2028-йилгача ҳуқуқий эксперимент сифатида марказга ўтказилади. Бу Тошкентда транспортни ягона марказлашган тизим орқали самарали бошқариш имконини беради;
– Тошкент кўчалари, йўл кесишмалари, кўприклар ва йўл ўтказгичлари бўйича катта инфратузилмавий дастур амалга оширилади: автобуслар учун алоҳида йўлаклар, интеллектуал светофорлар жорий этилади, кўчалар комплекс тарзда реконструкция қилинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77422
Жамият
56538
Жамият
55723
Жамият
50790
Жамият
//
Изоҳ йўқ