Жамият
Наманган вилояти Чуст туманида тадбиркорнинг 118 миллион сўм пулини қўлга киритган маҳалла раиси аниқланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув натижасида тумандаги “Ю.” МФЙ раиси Б.С. “G.B.” МЧЖ раҳбари Ғ.нинг “Соғломлаштириш ва спорт маркази” қуриш ниятида юрганини билиб, унга қурилиш ишлари учун 475 млн сўм субсидия маблағини олиб беришини айтгани аниқланган.
Маҳалла раиси “G.B.” МЧЖни субсидия олувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатига киритилгани ҳақида сохта маълумот киритилган ҳужжатни тақдим этиш орқали ишончига кириб, тадбиркор Ғ.нинг 118 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77450
Жамият
56560
Жамият
55747
Жамият
50820
Жамият
//
Изоҳ йўқ