Жамият
«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Маълум қилинишича, 1 март куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади. 2 март куни фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунда кундузи ҳаво ҳарорати булутли бўлади ва 12–17 даража илиқдан юқори бўлмайди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмидан Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бунинг натижасида ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 18–23 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида 25–27 даражагача кўтарилади.
Жуда илиқ ҳавонинг шиддатли кириб келиши 4 март куни шамолнинг 15–20 метр/секундгача кучайишига сабаб бўлиши мумкин. 28 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ