Жамият
Ҳозирги пайтда Катовице (Полша) аэропортига 262 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Бугун мамлакатимиз пойтахтидан парвоз қилган «Uzbekistan Airways» АЖ махсус самолёти Тошкент вақти билан соат 12.45 да Катовице аэропортига қўнади.
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасидан олинган маълумотга кўра, Украинанинг «Краковес» назорат ўтказиш пункти орқали фуқароларимиз ўтказилишини тезлаштириш мақсадида 7 та автобус ижарага олинган. Улар кўмагида шу пайтгача Украина-Полша чегарасига 11 марта қатнов амалга оширилган.
Айни пайтга қадар 560 нафардан кўпроқ мамлакатимиз фуқароси Полша давлат чегарасини кесиб ўтди.
Полшанинг чегара ҳудудида Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси ходимлари томонидан ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда. Чегарада юртдошларимиз озиқ-овқат билан таъминланмоқда, кексалар ва ёш болали аёлларнинг дам олиши учун шароит яратилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ