«Масалага сиёсий тус бермасликни сўраймиз» – Вазирлик қизил бўйинбоғлар юзасидан изоҳ берди

Сақлаш
15:23 / 28.02.2022 1103 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани 283-ўрта мактабда барча ўқувчилар(қизлар ҳам, ўғил болалар ҳам) мактабга қизил бўйинбоғда келишлари мажбурий қилиб белгилангани ҳақида хабар тарқалди.

 

Айтилишича, бўйинбоғлар учун ота-оналардан 6000 сўмдан пул йиғилиб, Абу - Сахийдаги фақат 1 та дўкондан сотиб олинган.

 

Ушбу хабар юзасидан Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби oyina.uzга изоҳ берди.

 

Таъкидланишича, бўйинбоғлар мактабнинг очилиши маросими учунгина сўралган.

 

«Мактаб маъмурияти томонидан мактабнинг бугунги очилиш маросимига ота-оналар билан келишилган ҳолда бошланғич синфларга эркаклар галстугининг қизил рангини, катта синфларга кўк рангини тақиш танланган.

 

Қолган кунлари мактаб галстук тақишни талаб қилмаган, оқ кўйлак, тўқ кўк шимда келиши зарурлиги айтилган», дейилади изоҳда.

 

Шунингдек, матбуот котибига кўра, бўйинбоғлар хабарда айтилганидек, пионерларники каби эмас, балки оддий бўлиб, мазкур масалага сиёсий тус бермаслик сўралган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//