Илм-фан
Интернет тармоғида 2022 йилнинг 23 февраль куни Самарқанд шаҳрида жойлашган Амир Темур мақбарасида олимлар томонидан археологик тадқиқотлар олиб борилаётгани, «Темурийлар қабри» яна очилгани тўғрисида ёлғон (фейк) хабар тарқатилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бу хабар ҳеч бир асосга эга эмас. Сабаби археологик тадқиқот олиб бориш учун тегишли тартибда давлат органлари ҳамда ваколатли ташкилотлардан рухсат олиниши керак.
Амир Темур мақбарасида тадқиқот ишларини олиб бориш учун ҳеч кимга рухсат берилмаган.
Шу билан бир қаторда хабарда келтирилган қазишма раҳбари деб белгиланган Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзий 1897-1970 йилларда яшаб ўтган бўлиб, у 1941 йилда олиб борилган қазишма ишларига раҳбарлик қилган.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ