Тошкент шаҳридаги ДХМларда «Сўнгги мижозгача» иш режими жорий этилди

Сақлаш
22:30 / 25.02.2022 791 0

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштиришнинг сўнгги муддати ўтган йили декабрь ойидан, 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилган ва бу жараён 4 босқичда амалга оширилиши белгиланган. Белгиланган муддатда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришга улгурмаган фуқаролар сони кўплиги сабабли Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрувчилар сони ортиб кетди. 

 

Фуқароларга ушбу давлат хизматини кўрсатишда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида:

 

Тошкент шаҳрининг Миробод, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Яккасарой, Сергели, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод тумани Давлат хизматлари марказларида 2022 йилнинг 21 февраль кунидан бошлаб, «Сўнгги мижозгача» иш режими ташкил қилинди. Бунинг учун иш графиги меҳнат қонунчилиги доирасида қайта кўриб чиқилди.

 

Бунда, юқорида қайд этилган ДХМлар орқали ҳайдовчиларимиз душанбадан-жума кунига қадар эрталаб соат 9:00дан кечгача ҳамда шанба куни соат 09:00дан 13:00 га қадар хизматдан фойдаланишлари мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, эски «права»ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки бевосита ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

 

Маълумот ўрнида, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилиши шарт:

 

2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;

 

2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;

 

2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;

 

2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//