Илм-фан
23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ–190-сон, 23.10.2025 й.) қабул қилинди. Ба ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм каналида маълум қилинди.
Унга кўра:
Фармондан асосий мақсад – касбий таълим ва касбга ўқитишда бошқарув тизимини такомиллаштириш орқали ягона ёндашув асосида касбга ўқитиш, илғор хорижий тажрибаларни самарали жорий этиш ва халқаро стандартларга мос бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш саналади.
Агентлик:
Шунингдек, Фармон билан, Касбий таълим агентлиги ташкил этилди.
Касбий таълим фаолиятини давлат таълим стандартлари асосида ташкил қилган техникумлар ва ўқув курслари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжат (диплом, сертификат) Агентлик томонидан берилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислигида Касбий таълимни ривожлантириш ҳудудий тадбиркорлар кенгашлари ташкил этилади. Кенгаш таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади ҳамда унинг таркибига ҳудуддаги йирик тадбиркорлик субъектлари, иш берувчи ташкилот ва корхоналар, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киритилади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Спорт
Жамият
77391
Жамият
56508
Жамият
55706
Жамият
50756
Жамият
//
Изоҳ йўқ