Тошкентда «Нақш» ҳунармандчилик мактаби очилди

Сақлаш
11:29 / 28.10.2025 8 0

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Британиянинг энг қадимий анъанавий санъат мактаби — King жамғармаси (KFSTA) билан ҳамкорликда Тошкентда «Нақш» ҳунармандчилик мактаби очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева хабар берди.

 

 

«KFSTAкўп йиллардан буён дунёнинг турли бурчакларидан келган усталарга меъморчилик, нақш, хаттотлик ва амалий санъат сирларини ўргатиб келаётган маскандир. Эндиликда бу бой тажрибадан Ўзбекистонда ҳам баҳраманд бўлиш имкони пайдо бўлмоқда», дейди Мирзиёева.

 

 

Қайд этилишича, «Нақш» мактабининг биринчи ўқув йили беш курсдан иборат бўлиб, дастлабки машғулотлар Тошкентда, 2-босқич Самарқандда — Улуғбек мадрасасида ўтказилади. У ерда талабалар ХВ аср ёдгорликлари мисолида ислом санъатига оид нақшларни ўрганади.

 

Хабарда шунингдек, қадимий ҳунарлар замон билан ҳамнафас бўлаётгани, усталар эса уларни авлоддан авлодга етказиш учун илҳом олаётгани қувонарли ҳоллиги қайд этилади

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//