
Спорт
Тожик тилида «Хуш омадед» сўзи хуш келибсиз деган маънони билдиради. Бу йил Кураш бўйича катталар ўртасида XI Осиё чемпионати рамзларига «Хуш омадед Кураш» сўзи ёзиладиган бўлди.
Дарҳақиқат, Кураш спорти халқаро ривожланиш тарихида бирор марта Тожикистонда Кураш бўйича Осиё ёки Жаҳон чемпионатлари бўлиб ўтмаган.
Кураш бўйича мазкур нуфузли чемпионат Тожикистонда илк маротаба ташкил этилмоқда.
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри 17-21 март кунлари Кураш бўйича қитъамизнинг янги чемпионлари номларини аниқлаб беради.
Осиё-Океания Кураш конфедерацияси, Тожикистон Миллий олимпия қўмитаси, Душанбе шаҳар ҳокимлиги ва Тожикистон Кураш федерация ташаббуси билан ташкил этилаётган қитъа биринчилиги сентябрь ойида Ханжоуда бўладиган Осиё ўйинлари олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб беради.
Чемпионат доирасида Осиё-Океания Кураш конфедерациясининг навбатдаги ижроия қўмитаси йиғилиши ва Конгресси ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Баҳслар 19-20 март кунлари «Душанбе Универсал спорт комплекси»да бўлиб ўтади. Мазкур комплекс 2020 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, ўзида 3000 ўринли томошабинни сиғдира оладиган мамлакатдаги энг йирик спорт мажмуаси ҳисобланади.
Шунингдек, чемпионат кунлари доирасида Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан 1-2 юлдуз даражаси учун халқаро ҳакамлик имтиҳонлари ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ