Ўзбекистон мактабларида 27 млрд сўм ноқонуний ўзлаштирилган

Сақлаш
18:36 / 25.02.2022 1014 0

2021 йилда халқ таълими муассасаларида 91,1 млрд сўмлик молиявий хато-камчилик аниқланган. Бу ҳақида АОКАда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган  матбуот анжуманида хабар берилди.

 

Қайд этилишича, 2021 йилда халқ таълими муассасаларида 91,1 млрд сўмлик молиявий хато-камчилик аниқланган, шундан 27,1 млрд сўм ноқонуний ўзлаштирилган. Мисол учун, Андижон шаҳрида ходимларнинг даромад солиғини давлат бюджетига ўтказмасдан, тизимда ишламайдиган бегона шахсларнинг пластик карталарига ўтказиш орқали 11,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилгани аниқланган.

 

Таркибида жиноят аломатлари бўлган 161 та 76 млрд сўмлик ўрганиш материаллари қонуний чоралар кўриш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

 

Шунингдек, жорий йилнинг I чораги давомида Халқ таълими вазирлиги тизимида қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда коррупцияга оид хатти-ҳаракатларни олдини олиш мақсадида Ҳисоб палатаси, Бош Прокуратура, Молия вазирлиги билан биргаликда комплекс ўрганиш тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//