Жамият
Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида боғча тарбиячилари кўп қаватли уйларнинг подъездини ювишга жалб қилинган эди. Вилоят бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ҳолатни ўрганиб, бу бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, фуқаролар кўп қаватли уйларнинг зинапояларини тозалаш ишларига мажбурий жалб этилган. Зарафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш)га асосан маъмурий жарима қўлланилган ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда қонун бузилишларининг олдини олиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
«Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишингиз мумкин. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади», дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56751
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ