Келажакда пластик карталардаги пулларни талон-торож қилишнинг янги усули пайдо бўлиши мумкин

Сақлаш
22:40 / 24.02.2022 809 0

Кодларни клонлаштирувчи мосламалар — пластик карталардаги пулларни талон-тарож қилишнинг янги усули сифатида хавф туғдириши мумкин. Бу ҳақида АОКАда ИИВ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

 

Қайд этилишича, ҳозирда банк пластик карталардаги пулларни пластик орқали талон-тарож қилиш ҳолатлари кузатилаётган бўлса, келажакда бундай пластик кодларини клон қилувчи мосламалар кириб келиши ва бу орқали пластик карталарни клонларини қилиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Ва бундай ҳолатларда аксарият жиноятчилар маълум бўлмайди.

 

«Ахборот технологиялари ёрдамида содир бўладиган жиноятларнинг 60 фоизида дастлаб жиноятчини аниқлаб бўлмайди. Бу ерда фақатгина оқибат кўринади. 30 фоизида қайси йўллар билан қилингани маълум бўлади», - деган Улуғбек Авилов.

 

 

Шунингдек, болаларнинг интернетдан фойдаланиш имкониятлари кенгайиши кибермаконда болаларга нисбатан зўравонлик хавфини келтириб чиқараётгани таъкидланди.

 

«Болаларнинг интернетдан фойдаланиш имкониятларининг кенгайиши ҳам кибермаконда болаларга зўравонлик, жумладан, жинсий зўравонлик ва эксплуатация қилишнинг турли шакллари хавфини келтириб чиқармоқда» — дея таъкидлаган ИИВ Киберхавфсизлик маркази бошлиғи Беҳзод Мамажонов.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//