Сиёсат
24 февраль куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманидаги Қораўзак шамол электр станцияси (қуввати 100 МВт бўлган) қурилишини бошлаш учун тамал тошини қўйди, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри.
Ушбу станция Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг техник кўмагида эълон қилинган халқаро тендерда Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси 1 киловатт соат электр энергияси учун 2,5695 цент тариф таклифи билан ғолиб деб топилган. Шунга кўра, ACWA Power компанияси Қораўзак туманида 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясини қуради.
Мазкур электр станция 2 йил ичида, яъни 2024 йилда ишга туширилади.
Электр станция ишга тушгач йилига 350 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 120 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.
Аҳамиятлиси, станция ишга туширилиши натижасида йилига 106 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 160 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг чиқишини олди олинади. Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан 35 мингта хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қурилиш давомида 400 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритади ва станция ишга тушгач, 30 та янги ўрни яратилади.
Лойиҳа қиймати 108 миллион долларни ташкил этиб, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида юз фоиз инвестор томонидан молиялаштирилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ