Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 24 февраль куни шамол электр станцияси қурилишига тамал тошини қўйиш маросимида нутқ сўзлади.
Қайд этилишича, давлат раҳбари туманда қуриладиган қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилишига тамал тошини қўйиш маросимида иштирок этмоқда.
«Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти. Биз иқтисодиётимиз, мудофаамизни мустаҳкам қилиб, ишонч билан жонажон ватанимизнинг қудратини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак», дейди Президент.
Шунингдек, давлат раҳбари Қорақалпоғистоннинг иқлими ва бу ернинг аҳоли турмуш тарзи ҳақида гапирган.
«Биз ерлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Қорақалпоғистон ери 2 миллион халқни бемалол боқа олади. Нима қилиш керак? Ақл ва изланиш билан, инновация билан ундан фойдаланиш керак. Қорақалпоғистоннинг ҳавоси ҳам фойда бериши аниқ. Неча йиллар давомида бу ер энергетика танқислигини бошдан кечиряпти. Нега биз бунга кўп эътибор беряпмиз? Агар биз катта корхоналар қурмоқчи бўлсак, келадиган инвестор ҳам «инфратузилманг борми, газинг, сувинг, йўлинг, темирйўлинг, аэропортинг борми деб сўрайди. Коррупция бўлмайдими, деб савол беради.
Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси 20га яқин етакчи компаниялар ўртасида ўтган танловда 1 киловатт соат электр энергияси учун 2,57 АҚШ центи тариф таклифи билан ғолиб деб топилган эди. Буям адолат, рақобат», дейди Президент.
Компанияси 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясини қуради. Мазкур электр станция 2 йил ичида, яъни 2024 йилда ишга туширилади. Электр станция ишга тушгач йилига 350 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 120 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди, йилига 106 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади, ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан 35 мингта хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.
Жамият
Жамият
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ