Иқтисод
Президентнинг Навоий вилоятига «эркин иқтисодий зона» мақомини бериш тўғрисидаги топшириғи билан хорижлик инвесторлар билан электрокар заводи қуриш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақида «Халқ сўзи» нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳудуддаги юзга яқин корхонага 120 дан ортиқ лойиҳа бўйича эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақоми берилган. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 1 миллиард доллар атрофида бўлиб, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар салкам 300 миллион долларни ташкил этади. Шу кунга қадар фаолиятини тўлиқ бошлаган лойиҳалар асосида 5 мингдан ортиқ доимий иш ўринлари яратилган.
Экспортчилар уюшмаси раиси Сардор Ғаффаровнинг ташаббуси билан АҚШ ва Кореядан инвесторлар таклиф этилиб, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов томонидан қабул қилинган.
Музокаралар давомида америкалик инвестор Исаак Томас билан Навоийда электрокар заводи қурилишига келишилган. Шунингдек, кореялик инвесторлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича бир қатор лойиҳалар муҳокама қилинган. Шу асосда ҳудуднинг экспорт имкониятини оширишга йўналтирилган бир қатор мега лойиҳаларга старт берилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ