Жамият
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди.
Хўжанддан йўлга чиққан йўловчилар «Андархон» чегара масканида кутиб олиниб, Қўқон шаҳрига кузатиб қўйилган. Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев божхона масканида Тожикистондан келаётган йўловчиларни кутиб олиб, уларга оқ йўл тилаган.
Янги халқаро йўналишда иш бошлаган автобус қатнови эрталаб соат 08:00 да Хўжанд шаҳридан Қўқонга йўл олади.
Автобус қатнови кечки соат 20:00 да Хўжанд шаҳрига охирги йўналишни бажаради. Йўлкира ҳақи Хўжанддан Қўқонгача 100 минг сўмни ташкил этади. «Йўловчиларнинг талаб ва истакларига кўра автобус қатнови кўпайтирилиши мумкин», дейилади хабарда.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Спорт
Жаҳон
77321
Жамият
56471
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ