Жамият
Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати маълум қилишича, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида судланувчи Ж.Ю. (1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳрида 1999 йил 16 февралдаги воқеалар иштирокчиси) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ж.Ю. Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 161-моддаси (қўпорувчилик), 164-моддаси (босқинчилик), 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш) ҳамда 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Унга нисбатан узил-кесил ўташ учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ