Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани фаоллари билан учрашувда болаларнинг боғча ёши ҳақида гапириб ўтган. Бу ҳақида Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, учрашув давомида «Ҳаким ота» овулидан ташриф буюрган мактабгача таълим соҳаси вакили Бахтигул Китайбекова боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш бўйича давлат раҳбарига мурожаат қилган.
«Боғчаларга болаларни 2 ёшдан қабул қилиш бўйича менинг ҳам ниятим бор. Аммо ҳали озроқ вақт бор. Иқтисодиётимизни салгина мустаҳкамлаб олайлик, кейин бу ишни амалга оширамиз. Агар ҳозир фақат Қорақалпоғистон учун буни йўлга қўйсак, бошқа ҳудудларга нисбатан тўғри бўлмайди», деб жавоб берган давлат раҳбари.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56751
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ