Сиёсат
Бугун Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи бошланди. Президент самолёти илк марта Мўйноқ аэропортига қўнди.
Айни вақтда Президент 30 йилдан сўнг фаолияти тикланган аэропортда фаоллар билан суҳбатлашмоқда. Давлат раҳбари Тошкентдан Қорақалпоғистонга бориб ишлаётган тиббиёт соҳаси вакилларининг маошига қўшимча устамлар тўланиши ҳақида гапирди.
“Агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаймиз. Агар Мўйноққа келиб ишласа устама, икки баравар бўлади“, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент бу йўналишда қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56794
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ