Тошкентда ШҲТ халқаро ярим марафони ўтказилади

Сақлаш
17:32 / 22.02.2022 881 0

Ўзбекистоннинг 2021–2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида 80дан ортиқ турли даражадаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Шундай тадбирлардан бири 2022 йил 27 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ халқаро ярим марафонидир. Мазкур тадбир доирасида «Наврўз» умумхалқ байрамига бағишланган IV халқаро Тошкент ярим марафони ташкил этилади.

 

Ушбу спорт тадбири 2016 йилдан бошлаб ҳар йили ташкилотга аъзо давлатлар спортчилари иштирокида ўтказиб келинмоқда.

 

Пойтахтимизда ўтказилиши кутилаётган ярим марафон дастури икки масофани ўз ичига олган бўлиб, иштирокчилар – 3 км ва 21,0975 км масофага югуриб, куч синашади.

 

Ярим марафон маршрути пойтахтимиздаги Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан бошланиб, Нукус, Абдулла Қодирий, Абай кўчалари орқали давом этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//