Иқтисод
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси жорий йилда қарийб 370 млн долларлик 12 та лойиҳани ишга туширади ва 1035 та янги иш ўрни ташкил этади. Бу ҳақида уюшма матбуот котиби АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Таъкидланишича, йирик инвестиция лойиҳалари асосан Тошкент, Сирдарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилади.
Мисол учун, «Қизилқумсемент» АЖда 126 млн доллар инвестиция ҳисобига йилига 1,8 млн тонна клинкер (4-линия) ишлаб чиқариш ташкил этилади. Натижада корхона қўшимча қувватга эга бўлади.
Тошкент шаҳрида эса «Ориент Керамик» МЧЖ томонидан йилига 9,0 млн.кв.м керамик плиткалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 42 млн долларни ташкил этади.
Мамлакатимизнинг шимолий ҳудуди бўлмиш Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида умумий қиймати 50 млн доллар инвестиция ҳисобига «Қорақалпоқсемент» МЧЖ ҚКда цемент ишлаб чиқаришни 1,1 млн тоннага кенгайтириш ишлари амалга оширилади. Натижада 150 та янги иш ўрни яратилади.
Навоий вилояти Кармана туманида "Gazgan Marble Group“ МЧЖ томонидан йилига 300 минг кв.м мармар жинсларидан композит материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шунингдек, Тошкент вилоятида ”AKFA BUILDING MATERIALS" МЧЖ ХК томонидан йилига 450 минг куб метр газобетон блокларини ишлаб чиқариш ташкил этилади.
Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 11,6 млн долларлик экспорт имкониятлари кенгаяди, шунингдек, 86,3 млн долларлик импорт қисқартирилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ