Яхшилик ўлмайди – чекка ҳудуд болаларини ҳар куни мактабга бепул олиб борадиган бахмаллик  “Дамас”чилар

Сақлаш
17:52 / 22.02.2022 1136 2

Ўсмат–Боғишамол йўналишида қатновчи “Дамас” ҳайдовчилари аҳоли манзилидан узоқда яшовчи ўқувчиларни мактабга бепул олиб кетади. Бу ҳақида "Facebook" фойдаланувчиси Мамадиёр Шербеков саҳифасида ёзиб қолдирди. 

 

“Уларнинг далаю дашт ўртасидаги уйлари аҳоли манзилидан узоқда  жойлашган.  Мен ишга қатнайдиган дамасчилар навбати билан ҳар сафар, ҳар тонг бу тўрт болакайни мактабгача обкетишади. Ва ҳар сафар, ҳар тонг беминнат, текинга!”, деб ёзган у.

 

Ҳайдовчиларнинг ушбу эзгу ишлари тармоқ фойдаланувчилари томонидан олқишланган. Аввалроқ oyina.uz 'да дунё бўйлаб бегона одамлардан яхшилик кўрган кишиларнинг ҳикоялари эълон қилинган эди.

2 Изоҳлар

Dostonbek

12:01 / 01.01.1970

Оллох омадини берсин бундай инсонларнинг.!!!

Nargizaxon

12:01 / 01.01.1970

Бундай инсонлар жуда куп айникса кишлокларда.мен бундай инсонлар борлиги учун оллохим бизни турли бало казолардан асрайди Деган фикрдаман. Мени акам хам махалла болаларини бепул боґчага олиб боради ва кечки пайт олиб келади .Набиралари БН бирга . О

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//