Жамият
Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи блогер фуқарога 3 сотих ер олиб беришни ваъда қилиб, келишилган пулни олаётган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, муқаддам судланган М.Ш. шаҳар ва туман ҳокимиятларида танишлари кўплиги ҳақидаги ёлғон гаплари билан мансабдор танишлари орқали ер майдонларини олиб беришни ваъда қилган.
“М.Ш. Чироқчи тумани ҳокимлигидаги таниши орқали маиший хизмат кўрсатишга ажратилган манзилдан 3 сотих ерни олиб бериш эвазига Қарши шаҳридаги чойхоналардан бирида фуқаро Э.О.дан 7 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда вилоят ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди”, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Мга 168-модда(фирибгарлик), 25-211-моддалар (пора беришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ